“Челси” Лэмпардни ҳайдайди. Ўрнига номзод тайёр
Ашаддий рақиби “Арсенал”дан қақшатқич мағлубиятга учраганидан кейин “Челси” бош мураббий Фрэнк Лэмпарднинг курсиси қимирлаб қолди.
Клуб раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида 220 миллион фунт эвазига Лэмпард сўраган барча футболчиларни олиб келганига қарамай, жамоа мавсумда муваффақиятга эриша олмаяпти. “Челси” айни пайтда 15 та учрашувда 25 очко жамғариб, саккизинчи ўринда бормоқда. Бу натижа раҳбариятни ҳам, мухлисларни ҳам қониқтирмаяпти.
Маълумотларга қараганда, “Челси” футболчилар “Астон Вилла” билан бўладиган навбатдаги ўйинда очко йўқотса, Лэмпард ишдан кетади. Роман Абрамович унинг ўрнига ПСЖдан истеъфога чиқарилган Томас Тухелни олиб келишни режалаштирмоқда.
Фикрлар